ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 4-июлдаги ПҚ-200 Қарори 9-банди бешинчи хатбошисида белгиланган “2024-йилда халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси”га мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-январ кунги 16-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
2024-йил 27-28-сентябрь кунлари Фарғона политехника институтида “Инсон капитали ва технологик инновацияларни ривожлантириш, иқлим муаммолари ечими хамда ресурслар самарадорлиги орқали узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишга эришиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман ўтказишдан мақсад:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони
1-иловаси “Ўзбекистон-2030” Стратегияси устувор йўналишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ушбу анжуман доирасида мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларига инновациялар ва муҳандислик ютуқларини жорий қилиш, яшил иқтисодиётга ўтиш орқали иқлим муаммоларини ҳал этишга қаратилган, иқтисодиётни диверсификациялаш, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестицион жозибадорлик билан боғлиқ илмий масалалар муҳокама этилади. Бу борада президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз”.
Илмий-амалий анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича
шўьбалар ташкил қилиниши режалаштирилган:
1.Илм-фан,таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнларини самарали бошқариш стратегиялари(механизмлари) инновацион иқтисодиётга ўтиш омили сифатида;
2. Узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг роли;
3. Мамлакат иқтисодиётини инновациялар ва яшил энергия асосида ривожлантириш масалалари;
4. Мамлакат тараққиётида илғор муҳандислик мактабларининг ўрни;
5. Таълимда инновацион ёндашувлар: инсон капиталини ривожлантириш - тараққиётга эришишнинг асосий омили сифатида.
Илмий-амалий анжуманда қатнашишга хорижлик олимлар, республикамиз профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, илмий ходим ҳамда изланувчилар таклиф қилинади. Анжуман материаллари тўплам шаклида нашр этилади. Анжуманда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2024-йил 25-сентябрга қадар қабул қилинади.
Илмий-амалий анжуман мақолаларига қўйиладиган талаблар:
▪ Мақола, тезислар белгиланган йўналишларга оид долзарб мавзуларда, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ҳамда тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
▪ Материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга бўлиши ҳамда Microsoft Word матн редактори, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамда, интервал 1,5 интервалда ва 5-7 бетгача бўлиши лозим;
▪ Мақолада муаллиф(лар) фамилияси, исми ва шарифи ҳамда давлати, иш жойи, илмий даражаси, илмий унвони ва лавозими кўрсатилади. Шунингдек, қисқача аннотацияси ва калит сўзлар (ўзбек, рус, инглиз тилларида), ундан сўнг мақоланинг асосий матни берилади. Матндаги ҳаволалар (ссилка) квадрат қавсда адабиётлар рўйхатида келтирилган тартибда қайд қилиниши лозим. Масалан: [3, 72-б.];
▪ Ташкилий қўмита томонидан таҳрирдан ўтмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди ва анжуман талабига мос келмаган, кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган мақолалар тўпламга киритилмайди.
▪ Анжуман ўзбек, рус, инглиз тилларида, оффлайн ҳамда онлайн (ZOOM иловаси орқали) олиб борилади.
Мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади. Анжуман материаллари таҳрир қилинган ҳолда, электрон вариантда қабул қилинади. Мақолалар ёки тезисларда келтирилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги учун муаллифлар масъулдирлар. Анжуман иши доирасида таҳрирдан ўтган мақолалар Scopus ва РИНЦ маълумотлар базаларида рўйхатга олинган халқаро илмий журналларда, шунингдек, ОАК рўйхатига киритилган журналларда ўрнатилган тартибда чоп этилиши режалаштирилган.
Манзил: Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 86-уй.
Анжуман ўтказиш учун масъул: “Менежмент” кафедраси
Шўъбалар бўйича маъсуллар:
1-шўъба – Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна; тел./телеграм: +998 (94) 133 16 15
2-шўъба – Қудбиев Нодирбек Тохирович; тел./телеграм: +998 (91) 105 45 48
3-шўъба – Хамроқулов Ихтиёржон Бахтиёрович; тел./телеграм: +998 (91) 201 08 88
4-шўъба – Ўктамжонова Зулайхо Анваржон қизи; тел./телеграм: +998 (90) 563 95 93
5-шўъба – Назаралиева Матлюбахон Аноржоновна; тел./телеграм: +998 (90) 407 95 85
Сайт: https://economics.ferpi.uz/menu/5
E-mail: ichb.conference@gmail.com
Мақолаларнинг тўлов бадали учун 100 минг сўм. Тўловни пластик карта орқали амалга оширилиши мумкин (пластик карта рақами: 8600 0423 6430 6505, Ўктамжонова Зулайхо), тўлов маълумотномасини +998 (90) 563 95 93 телеграмм рақамига жўнатиши сўралади.
АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ
|
Иштирокчининг Ф.И.Ш. |
|
|
Секция |
|
|
Мақола номи |
|
|
Иш жойи ва лавозими |
|
|
Илмий даражаси ва унвони |
|
|
Телефон рақами: |
|
|
E-mail: |
|